Get Mystery Box with random crypto!

'Эл-юрт умиди' жамғармасининг очиқ стипендия танловида номзодл | "El-yurt umidi" Foundation

"Эл-юрт умиди" жамғармасининг очиқ стипендия танловида номзодларга онлайн ҳужжат топширишда нималарга эътибор бериш талаб этилади

Ҳозирги вақтда хорижий давлатлардаги ТОП-300 талик (ёки танлаб олинган фан бўйича ТОП-100 талик) университетларида таълим олаётган талабалар Жамғарма стипендия танловларида иштирок этишлари мумкин.

Бунда, улардан онлайн ҳужжат топшириш платформасига белгиланган тартибда маълумот ва ҳужжатларни юклаши талаб этилади. Хусусан, мазкур номзодлар мос равишда таҳсил олаётганлиги тўғрисида маълумотнома (Certificate of Enrollment, Proof of Enrollment ва унга тенглаштирилган ҳужжатлар) тақдим қилишлари шарт.

Шунингдек, Васийлик кенгашининг рухсатига кўра, ушбу номзодлар учун стипендия танловининг суҳбат босқичи онлайн тарзда ташкил этилиши мумкин.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube