Get Mystery Box with random crypto!

Будапешт шаҳридаги Шандор саройида Ўзбекистон Президенти Шавка | "El-yurt umidi" Foundation

Будапешт шаҳридаги Шандор саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия Президенти Каталин Новак билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Фахрий меҳмонлар китобида қайд қолдирди, етакчилар биргаликда суратга тушдилар.

Президентлар Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Томонлар Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ преференциялар тизимига қўшилгани ўзаро савдони салмоқли даражада кўпайтириш ва диверсификация қилиш учун янги имкониятлар очишини таъкидладилар.

Венгрия Ҳукумати «Хунгарикум» дастури доирасида ўзбекистонлик талаба ва докторантлар учун ҳар йили ажратиладиган квотани 170 тагача ошириш тўғрисида қарор қабул қилгани айтилди.

Батафсил


Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube