Get Mystery Box with random crypto!

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан Жиззах вилояти ёшлари ва м | "El-yurt umidi" Foundation

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан Жиззах вилояти ёшлари ва мутахассислари учун онлайн семинар ташкил этилди

Жорий йил 28 сентябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022 йилги 3-стипендия танлови тартиби билан боғлиқ янгиликларни вазирлик, идора, давлат ташкилотларини Жиззах вилояти ҳудудидаги ходимлари, ОТМлар талабалари ва илмий изланувчилари ҳамда мактаб битирувчилари ҳамда вилоят ёшлар орасида кенг тарғиб этишга қаратилган онлайн ҳудудий амалий-услубий семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда 2 мингдан ортиқ Жиззах вилоятининг давлат ташкилоти ва муассаса раҳбарлари, ходимлари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари, Президент мактаблари, ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилари ва ёшлар иштирок этдилар.

Мазкур семинар жорий йил 29 сентябрь куни вазирлик, идора, давлат ташкилотларни Сирдарё вилояти ҳудудларидаги ходимлари, ОТМлар талабалари ва илмий изланувчилари, мактаб битирувчилари, Президент мактаблари ҳамда ёшлар учун ўтказиш режалаштирилган.

Батафсил

https://t.me/elyurtumidifoundation