Get Mystery Box with random crypto!

“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари ташаббуси билан хориж | "El-yurt umidi" Foundation

“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари ташаббуси билан хорижда таҳсил олишни мақсад қилган Ўзбекистонликларга хорижда таълим олиш тажрибасига эга бўлган ватандошлар томонидан кўнгилли аснода текин кўмак беришни кўзлаган «Eduply.uz» кўнгиллилар жамияти лойиҳаси ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу жамият менторлари дунёнинг Топ-10 ликдан Топ 300 ликга қадар бўлган энг нуфузли олий таълим даргоҳларида Буюк Британия, Хитой, Европа Иттифоқи, Германия, Венгрия, ҳамда Япониянинг мос равишда Chevening, SSS, Erasmus, DAAD, Stipendium Hungarisum, JASSO каби давлат грантлари асосида таҳсил олиш тажрибасига эгалар.Жамият аъзолари шунингдек хорижий ОТМларнинг турли нуфузли тўлиқ қопланадиган грантлари ҳамда эҳтиёж асосида молиялаштириш грантлари соҳибларидирлар.

Маслаҳат иши бакалавриат, магистратура ва докторлик даражалари бўйича ташкил қилинади.

Лойиҳанинг консепти

Мурожаатлар @Eduply_uz_bot боти орқали қабул қилинади.

Лойиҳа Телеграм канали: @eduply_uz

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube