Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона ва Андижон вилояти ёшлари ва мутахассислари учун онлай | "El-yurt umidi" Foundation

Фарғона ва Андижон вилояти ёшлари ва мутахассислари учун онлайн семинар ташкил этилди

Жорий йил 23 сентябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022 йилги 3-стипендия танлови тартиби билан боғлиқ янгиликларни вазирлик, идора, давлат ташкилотларини Фарғона ва Андижон вилояти ҳудудидаги ходимлари, ОТМлар талабалари ва илмий изланувчилари ҳамда мактаб битирувчилари ҳамда вилоят ёшлар орасида кенг тарғиб этишга қаратилган онлайн ҳудудий амалий-услубий семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда 9 мингга яқин Фарғона ва Андижон вилоятининг давлат ташкилоти ва муассаса ходимлари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари, Президент мактаблари, ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилари ва ёшлар иштирок этдилар.

Тақдимот қизғин савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилиб, вилоят ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни мутахассислардан олдилар, шунингдек, ўзларининг хорижда таълим олишга оид таклифлари билан фаол иштирок этдилар.

Батафсил

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube