Get Mystery Box with random crypto!

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни 'Эл-юрт умиди' жамғармасини хори | "El-yurt umidi" Foundation

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни "Эл-юрт умиди" жамғармасини хорижий давлатларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари асосида таълим олаётган стипендиатлари билан онлайн мулоқот ўтказилди.

Учрашувда Жамғарма ижрочи директори А. Бекмуродов сўзга чиқди. "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни мазмун моҳиятини чуқур англаши, уларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилишга кўмаклашиш, шунингдек келажакдаги режаларини билиш, стипендиатларини янги ўқув йилига тайёргарлик каби масалалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга "Эл-юрт умиди" жамғармасининг таълим дастурлари орқали хорижий давлатларнинг нуфузли университетларида бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурларида таълим олаётган стипендиатларни фото альбомини яратиш масаласи ҳам кўрилди.

"Эл-юрт умиди" жамғармасининг хорижда таълим олаётган стипендиатлари томонидан 2021-2022 ўқув йили якунлари бўйича академик ва молиявий ҳисоботларни топшириш жараёнлари ҳамда янги ўқув йили учун ўқиш ва стипендия тўловларини тўлаш билан боғлиқ масалалар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Учрашув сўнгида кўрилган масалалар юзасидан муҳокамалар, таклифлар ва якуний хулосалар умумлаштирилди.

https://t.me/elyurtumidifoundation