Get Mystery Box with random crypto!

2023 йил бюджети. Субсидиялар ва компенсациялар Ички бозорда | Elyor Eshboev

2023 йил бюджети. Субсидиялар ва компенсациялар

Ички бозорда табиий газни улгуржи сотиб олиш ва сотиш бўйича ихтисослаштирилган компания зарарларини қоплаш 14 200 000 млн.сўм.

Мактабгача таълим муассасаларига субсидиялар 2 259 372,8 млн.сўм.

Насос станцияларининг электр энергияси
харажатларини қоплаш учун маблағлар 1 349 280 млн.сўм.

Геология қидирув ишларига субсидиялар 1 090 000 млн.сўм.

Чорвачилик, паррандачилик
ва балиқчилик хўжаликларига субсидиялар 400 000 млн.сўм.

Пахта хом ашёсини етиштирувчилар томонидан томчилатиб суғориш
тизимини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш 260 000 млн.сўм.

Талабалар турар жойини барпо этиш бўйича лойиҳалар учун субсидиялар 210 000 млн.сўм.

Магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини қайтариш шартисиз қоплаш 200 000 млн.сўм.

Насос агрегатлари истеъмол қиладиган электр энергияси харажатини қоплашга
субсидиялар 170 000 млн.сўм.

Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини
кучайтириш учун субсидиялар 150 000 млн.сўм.

Уй ҳайвонларини вакцинация қилишга компенсация 125 000 млн.сўм.

пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидиялар 120 220 млн.сўм.

Аҳоли томорқаларини суғориш учун ер ости сувларини чиқариш учун қудуқларни бурғулаш харажатларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар 100 000 млн.сўм.

Давлат хусусий шериклик асосида қурилганталабалар турар жойида
яшаган талабалар учун давлат шеригига ажратиладиган субсидиялар 74 052 млн.сўм.

Мева-сабзавот ҳосилини хавф-хатардан суғурталаш хизматидан фойдаланганда суғурта мукофоти учун тўловлар ҳамда хориждан малакали мутахассисларни жалб қилишга доир харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар 50 000 млн.сўм.

Қишлоқ хўжалиги техникалари ва лазерли текислаш ускуналари ҳамда дон
уруғ сеялкаларини харид қилишда техника қийматини қисман қоплаб бериш учун субсидиялар 40 000 млн.сўм.

Авиақатновлар учун чипта
нархининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар 30 000 млн.сўм.

50 фоизлик имтиёз билан сотилган
чипталар зарарини қоплаш учун компенсация харажатлари 20 000 млн.сўм.

Яйлов ерларида шахтали ва тик қудуқлар ҳамда сув тортиш учун насос станцияларини янгидан қуриш ва реконструкция қилишга субсидиялар 20 000 млн.сўм.

Тутзорларда томчилатиб суғоришга субсидиялар 20 000 млн.сўм.

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга уларнинг амалиётни ўташи даврида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида бериладиган ҳар ойлик субсидиялар 19 000 млн.сўм.

сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун субсидиялар 16 700 млн.сўм.

миллий сериаллар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун республика миқёсида фаолият юритувчи телеканалларга ажратиладиган субсидиялар 12 000 млн.сўм.

Қорақалпоғистон Республикаси хўжаликлари томонидан наслдор
қорамол, қўй ва эчки, она балиқ ва жўжаларни сотиб олиш учун субсидиялар 6 500 млн.сўм.

Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширган даврда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш бўйича суғурта суммасининг ўрнини қоплаш учун суғурта компанияларига бир йўла бериладиган субсидиялар 6 000 млн.сўм.

Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон ҳудудида кино ишлаб
чиқариш харажатларининг бир қисмини қоплаш 5 000 млн.сўм.

Сўх туманига кичик авиация транспорти қатнови бўйича кўрилган зарарларни қоплаш 4 058,3 млн.сўм.

ёшларнинг халқаро «IT» сертификатларини олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш 3 900 млн.сўм.

Қоракўлчилик субъектларига субсидиялар 3 000 млн.сўм.