Get Mystery Box with random crypto!

Президент танқиди ортидан ҳоким ёрдамчилари учун ҳалоллик курс | ELTUZ

Президент танқиди ортидан ҳоким ёрдамчилари учун ҳалоллик курслари ташкил этилди
Ўзбекистонда ҳоким ёрдамчилари учун ҳалоллик ва аксилкоррупция бўйича махсус курслар ташкил этилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Агентлик маълумотига кўра, жорий йил январь-май ойларида ҳоким ёрдамчилари томонидан порахўрлик ва фирибгарлик билан боғлиқ 14 та жиноят содир этилган. Ҳалоллик бўйича махсус курслар шу каби салбий ҳолатларга қарши қаратилгани хабар қилинган.
Қайд этилишича, семинарларда коррупциянинг олдини олиш механизмлари, давлат хизматчиларининг мол-мулки ва даромадини декларациялаш тизимини жорий этиш, манфаатлар тўқнашувини самарали бошқариш каби масалалар таҳлил қилинмоқда. Дастлабки курслар Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтди. 1 июлга қадар эса мамлакатнинг барча вилоятларида ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда маҳаллалардаги айрим ҳоким ёрдамчилари кредит, субсидия, ер олиб бераман дея тамагирлик қилаётганини танқид остига олган эди.