Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги зилзиладан жабр кўрган афғон | ELTUZ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги зилзиладан жабр кўрган афғон халқига ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди

Афғонистоннинг Пактико ва Хўст вилоятларида юз берган зилзила оқибатида мингдан ортиқ одам ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани, жиддий талафот кўрилгани ҳақида хабар Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг 22 июн куни эълон қилинган баёнотида айтилади.

Ташқи ишлар вазирлиги қўшни давлатда содир бўлган табиий офат оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

“Ўзбекистон ҳукумати қардош Афғонистон халқига табиий офатнинг аянчли оқибатларини тезроқ бартараф этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр”, — дейилади ТИВ хабарида.

Афғонистон шарқидаги Пактико ва Хўст вилоятларида 22 июнга ўтар кечаси содир бўлган зилзила Толибон расмийларига кўра, 1000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган, 600 га яқин одам жароҳатланган.