Get Mystery Box with random crypto!

Элтуз таҳририяти шу йилнинг 23 февраль куни эълон қилинган “Ал | ELTUZ

Элтуз таҳририяти шу йилнинг 23 февраль куни эълон қилинган “Алламжонов 4.2 млн $ тиллани чегарадан қандай олиб ўтди?” сарлавҳали мақоласидаги иддаолар тўлиқ тасдиғини топмагани важидан мақолани Элтуз сайти ва ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифа ва каналларидан олиб ташлаганини маълум қилади. Таҳририят мақолани қайта чоп этган нашрлар, жумладан, Ўзметроном сайти ҳамда унга Твиттердаги саҳифасида ҳавола берган “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотини ўз қароридан расман хабардор қилди. Мақолани бўлишган бошқа нашр ва аккаунтларнинг кўпчилигига бу борада расмий билдирги йўлланди. Ушбу баёнот билан мақолани чоп этишдан ҳеч бир шаклда ҳеч бир шахсни обрўсизлантириш ёки унга туҳмат қилиш қасд этилмаганини таъкидлаган ҳолда уни бўлишган, қайта чоп қилган бошқа нашр, канал ва саҳифа эгаларидан мақолани олиб қўйишларини сўраймиз. Мақоладаги иддаоларни қайта текшириш жараёнида биз билан ўзаро тушуниш асосида ҳамкорлик қилган томонлар, нашрлар ва якуний қароримизни ҳурмат қилган Элтуз ўқувчиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шунингдек, таҳририят репутацион зарар учун мақолада кўрсатилган шахс Комил Алламжоновдан узр сўраган ҳолда, унинг Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш йўлидаги саъй- ҳаракатларига омад тилайди. Таҳририят Германия қонунчилиги асосида суд томонидан тайинланиши мумкин бўлган жаримани тўлашга тайёрлигини билдиради. Элтуз жамоаси.