Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати апрел ойида Қирғизистонга | ELTUZ

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати апрел ойида Қирғизистонга чегарада топилган учта туннел ҳақида хабар берганини маълум қилди

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари қирғизистонлик ҳамкасбларига ўзбек-қирғиз чегарасида топилган учта туннел ҳақида маълумот берди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати тарқатган хабарда айтилади.

Ўзбек томони апрел ойида чегарада аниқланган учта ер ости туннелидан қўшни давлат расмийларини хабардор қилиб, Қирғизистон томонидаги жой ва ташкилотчилар ҳақида маълумот юбориб, қонуний чора кўришни сўрагани хабар қилинган.

“Кейинчалик, жорий йилнинг май-июн ойларида қўшни давлатлар вакиллари томонидан ўз ҳудудларида ўтказилган текширувлар натижасида мазкур ер ости туннеллари фаолияти тўхтатилди”, — дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистон хавфсизлик хизматининг қўшимча қилишича, 25 май куни Жиноят ишлари бўйича Норин туман суди қўшни давлатга чет эл валютаси ва товарларни ноқонуний олиб ўтишда иштирок этган жиноятчиларни 6 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилган.

Аввалроқ май-июн ойларида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида икки давлатни боғлайдиган учта туннел аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.