Get Mystery Box with random crypto!

Фарғонада Нехиа-3 233 км/соат тезликда радарга тушди. Фарғо | ELTUZ

Фарғонада Нехиа-3 233 км/соат тезликда радарга тушди.

Фарғона(Марғилон)да ноодатий ҳолат юз берди. Энг юқори тезлиги таблосида 200 км/соат ёзилган Нехиа-3 автомашинаси радарларга 233 км/соат тезлик билан қайд этилган, шунга монанд жарима ёзилган.

Лекин ҳайдовчи бундай тезликда юрмаганини, техник жиҳатдан 233 км/соат тезликка чиқа олмаслиги, радар тезликни қайт этган жой - Марғилон - Фарғона йўли бундай тезликка умуман жавоб бермаслигини айтиб, бу қарордан норози бўлган. Ундан ташқари ҳайдовчи шу куни тезликни 70 км/соатдан оширмаганини айтмоқда.

Айни жойда жойлашган радарлардан аввал ҳам бир қанча ҳайдовчи норози бўлган. Уларни айтишича, радар тезликни меъёридан ортиқроқ кўрсатар экан.

Балки радарларни техник кўрикдан ўтказиб кўриш керакдир?