Get Mystery Box with random crypto!

ҚАШҚАДАРЁ – 'Яккабоғда имомлар жанги бошландими? Баъзи чала ҳо | ELTUZ

ҚАШҚАДАРЁ – "Яккабоғда имомлар жанги бошландими?
Баъзи чала ҳожи акаларимиз, масжидга янги имом қўйдириш учун вилоят вакиллигига ўртакашлик қилишмоқда"

“Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан ёзябмиз. "Жомеъ" масжиди намозхонларимиз. Туманимизга Ю.С исмли киши бош имом хатиб бўлиб келганидан бери бизнинг масжидимизда тинчлик йўқ! Нима эмиш, масжидимизни ноиби имомини ҳайдаб, ўрнига 33 йилдан бери нафақага чиқмай ишлаётган қария имомни ноибликка қўйиб, ўзи масжидимизга бош имом бўлармиш.
Муаммо шундаки, масжидимизда ноиби имом бўлиб ишлаб келаётган М.Д исмли қори акамизни бўшатишмоқчи. Биз намозхонлар у кишининг маърузалари ва ўқиб бераётган намозларига ўрганиб қолганмиз. Айниқса, жума кунлари туманимизнинг чекка қишлоқларидан ҳам намозхонлар шу қори акамизни маърузаларини эшитиш учун ташриф буюришади. Энди шу қори акамизни "Жоме масжид" дан бўшатиб, ўрнига 33-йилдан бери нафақага чиқмай ишлаб 70 ёшни қаришлаётган собиқ имомни ноибликка қўйишмоқчи.

Биз туман имом хатибини ҳам, қария имомни ҳам маърузаларини тушунмаймиз.
Баъзи чала ҳожи акаларимиз масжидга бошқа имом қўйдириш ва эскиларини бўшатиш учун 500-1000$ доллар керак бўлиши ва ўзлари вилоят вакиллигига бориб, шу ишни ҳал қилишини айтишмоқда.

Диний идорадан илтимосимиз, ҳозирда ноиби имом бўлиб ишлаб келаётган Д. М ни ўз вазифасида қолдириб, бунга қарши фисқу-фасод уюштирган туман бош имом хатиби билан қария имомга ва унинг чала ҳожи шерикларига чора кўришларизни сўраймиз"