Get Mystery Box with random crypto!

Нодирбек Деҳқонов фейсбук саҳифасида ёзади: Ўзбекистондаги омб | ELTUZ

Нодирбек Деҳқонов фейсбук саҳифасида ёзади: Ўзбекистондаги омбудсман деректори ўринбосари ва бола хуқуқлари бўйича вакиласи Алия Юнусова "вахший ота оналардан болани тортиб олиб қўйиш керак" деган сўзлари остига ёзилган постларни ўқиб, қанчалар "болажон" миллат эканлигимизни тушундим.
Асосан изоҳларда "нима қипти урса ўзини боласи" "бизиям урушган" "ажратиб детдомга берасанми" каби сўзлар ёзилган. Кўпчилиги кичик мақолани ҳам ўқимасдан уни шахсиятига ўтиб қўя қолган.
Бу жоҳил халқ қачон тузалади? Бола уриш, сотиш, ўлдириш нормал ҳолат деб қабул қилинган жамият " жоҳилият даври" деб аталувчи замонга яшаётганини билмаса. Бола туғмасин, қўшилганда ҳимоялансин, болани инжиқлигига, шахс бўлгунича сабри етмаса! Одамни ҳаётини ўйинчоқ деб ҳисоблайдиган қорни билан жинсий азосини ўйлайдиган қандай тўдааа бу ўзи?
Қонун бундай ўйловчиларни қаттиқ назорат қилмаса, эртага булар боласини қассобга сотишни бошлайди.