Get Mystery Box with random crypto!

Мусулмонлар идораси амалдори Аброр Абдуазимов (Аброр Мухтор Ал | ELTUZ

Мусулмонлар идораси амалдори Аброр Абдуазимов (Аброр Мухтор Алий) шу йилнинг феврал ойида 18 яшар хотини устига яна бир хотинни никоҳлаб олган. Бу ҳақда унинг учинчи хотини Мўъмина Бинти Муҳаммад ўз онаси Соҳиба Юсуповага сўзлаб берган. Мўъминанинг айтишича¸ Аброр Абдуазимов навбатдаги хотинга уйланган пайтда у, калтаклардан безиб, онасиникига аразлаб кетган бўлган. Янги хотин Мўъмина яшайдиган квартирага жойлаштирилган. Мўъмина бунга эътироз билдирганда уни Аброр яна қаттиқ калтаклаган. Мўъмина сўзларига кўра, Аброр уни қаттиқ уриб кўзларини кўкартириб ташлаган, тишлаб куйлаклари йиртиб юборган, бошини ғурра қилган. Аброрнинг дўппослагани бир ҳафта давомида Мўъминанинг тушига кириб чиққан. Доктрга борай, деса, Аброр доктор ИИВга ҳабар беради, милисабозлик бўлади, деб, изн бермаган. Шунда Мўъмина "табиб хотин обкелинг оғриган жойларимни уқалаб тузатсин. Бошимдаги ғурраларга тухум чақиб бойласин, десам ҳам, унамади,"- дейди Мўъмина.
Ҳозирда қизининг ҳаётидан хавотир олаётган она қизини қутқаришни сўраб Ўзбекистон президентига, янги ташкил этилган Оила ва хотин қизлар давлат қўмитасига мурожаат қилган.
Ҳозирга қадар Аброр Мухтор Алийга нисбатан қандайдир бир чора кўрилгани Элтузга маълум эмас.
Блогернинг ўзи унга қарши ҳозирда қатор ғарб ташкилотлари ва маҳаллий фаоллар фаолият олиб бораётганини айтади.
Элтуз воқеаларни кузатиш ва Аброр Мухтор Алийга алоқадор ҳужжатларни чиқаришда давом этади.