Get Mystery Box with random crypto!

Расмда кўриб турганингиз - дунëдаги энг машҳур тирик рассом Да | ELTUZ

Расмда кўриб турганингиз - дунëдаги энг машҳур тирик рассом Давид Черни. У 1991 йили Прагадаги совет танкини пушти рангга бўягани ортидан санъатга кириб келган эди. Рассом бу иши билан босқинчи танкни шарманда қилганди. Бугун бўлса, Тошкентдаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти битирувчисининг диплом ишидаги нафталин ва советқулликни кўриб қусгим келди. Эй рассом, санъатга бўйинни эгиб кириб келинмайди. Қаддингни баланд тут. Бу қизил байроқ остида жадид оталаримиз отилган. Бу ўроқ, бу болға тимсоли остида мунаввар ойдинларимиз қатл қилинган. Қолаверса, сен энангни эмгур рассом, 30 йилдан бери мустақил эканимизни унутдингми? Баҳоинг - икки. Бу тавқи лаънатни ювиш учун дплом ишини қайта чизсанг яна ҳам етмайди.