Get Mystery Box with random crypto!

@eltuz обуначисининг путлерқуллар эътирозларига берган мантиқи | ELTUZ

@eltuz обуначисининг путлерқуллар эътирозларига берган мантиқий жавоблари

Камина тўлиқ украиналик миллатпарвар фидойилар томонидаман ва комментларда Путлерпарастлар энг кўп берадиган саволлар ва босқинни хаспўшлайдиганлар рўйхатини кўринг.

1. Украинлар миллатчилар-ку, шуниям билмайсанми? - Улар Россияга ҳужум қилганида эди, бу тўғри бўларди.

2. Нега Фаластин Ироқ ва Сурияни тарафини олмайсан украинларни бунча қайғурасан? - Мени танимайсан ҳамку, қаердан биласан диндошлар тарафини олмаганимни?

3. Зеленский АҚШ қўғирчоғи эканига ҳалиям ишонмайсанми? - АҚШ бир неча марта мамлакатдан чиқиб кет деганида ҳам, Ватаним билан бўламан, менга қурол беринглар, деган одам қўғирчоқ дейиладими?

4. Буча қирғинини Россия қилгани йўқ, украинлар ўзи қилди? - Халқ яшайдиган уйларга бомбани аямай ёғдирган муттаҳамлар шу ишни қилмаганига ишониш учун аҳмоқ бўлиш керак.

5. Агар Россия ҳужум қилмаганда украинлар барибир Россияга ҳужум қиларди. - Украина Россияга нимани асос қилиб ҳужумга ўтиши мумкин ва унда руслар устидан ғалаба қозона олармиди?

6. Россия икки кунда оларди Украинани, тинч аҳолини аяб, фақат ҳарбийларгагина ҳужум қиляпти. - Аягани шу бўлса, билмадим, атом бомба ташламади, холос.

7. Украинанинг тарафини олган гейларни тарафини олган ҳисобланади. - Шунда Европада яшаб юрган миллионлаб мусулмонлар гейпараст бўлиб қоладими?

Хуллас, путлерпарастлар охири сўкишни бошлайди, соғлом баҳслашай дегани жуда кам.

Энг қўрқинчлиси, зиёлиларимизнинг жуда катта қисми путлерпарастдир.

Украина босқини юртимиз олий маълумотлиларининг асл савиясини очиб берди.

Албатта, шукрки, ҳақни кўриб билганлар ҳам бор, аммо улар камчилик.