Get Mystery Box with random crypto!

Байден Конгрессдан Украина учун яна 33 миллиард доллар сўради | ELTUZ

Байден Конгрессдан Украина учун яна 33 миллиард доллар сўради

АҚШ президенти Жо Байден Украинага ёрдам бериш учун Конгрессдан яна 33 миллиард доллар сўради. У бу миқдор маблағ оз эмаслиги, бироқ Вашингтон Россиянинг ваҳшийликлари ва тажовузига жим қараб тура олмаслигини айтди.

Байден, Москванинг хавотирли риторикасига қарамай, АҚШ аллақачон Украинага Россия юборган ҳар бир танк учун 10 та танкга қарши тизим етказиб берганини айтди.

Ўз нутқи давомида Байден ҳарбий аралашув Путиннинг танлови экани, аммо унинг танлови бу тажовузни тўхтатиш эканини айтди.

У дунё Россияни жавобгарликка тортиш учун ҳамма нарсани қилиши керак, деб айтди.

АҚШ президенти Украинани артиллерия, зирҳли техника, шунингдек, танкга қарши ракеталар ва зенит тизимлари билан таъминлашда давом этишини қўшимча қилди.

"Барча ҳаракатларимиз мамлакат эркинлиги ва демократиясига сармоя киритишга қаратилган. Америкага таҳдидлар кучайишда давом этмоқда. Биз бунга йўл қўймаймиз. Биз Украинани ҳам томонлама қўллаб-қувватлашда давом этамиз", - деди Байден.