Get Mystery Box with random crypto!

Володимир Зеленский Украинага кўрсатаётган “мислсиз” қўллови у | ELTUZ

Володимир Зеленский Украинага кўрсатаётган “мислсиз” қўллови учун Америка Қўшма Штатларига раҳмат айтди.

Бу ҳақда Украина президентининг расмий веб сайти ёзди.

Хабарда айтилишича, миннатдорчилик сўзлари президентнинг АҚШ Давлат котиби ва Мудофаа вазири билан якшанба куни пойтахт Киевда кечган мулоқоти чоғида янграган.

Володимир Зеленский “АҚШ Украинага бераётган “мислсиз” ёрдамни қадрлашлари”ни таъкидлаган.

“Украинани қўллаб-қувватлашдаги етакчилиги ва аниқ шахсий мавқеи учун президент Байденга бутун Украина халқи номидан шахсан миннатдорчилик билдириш истагида” эканлигини баён қилган.

Бутун Америка халқи, яна бир ёқадан бош чиқариб қўллаётгани учун АҚШ Конгрессига ҳам ўз ташаккурларини изҳор этган.

“Буни кўраётганликлари, ҳис этаётганликлари”ни билдирган.

Расмий хабарга кўра, томонлар бундан ташқари қўшимча ҳарбий, молиявий қўллов, хавфсизлик кафолатлари ва Россияга қарши санкцияларни янада кучайтириш масаласида ҳам гаплашиб олишган.

АҚШ Мудофаа вазири эса, матбуот анжумани чоғида лозим дастак билан Украина Россияга бас келиши, урушда енгиб чиқиши мумкинлигини айтган.