Get Mystery Box with random crypto!

ҚИРҚ САВОЛГА ҚИРҚ ЖАВОБ. 1. Қуръоннинг маъноси нима? Ж: | Elon Musk

ҚИРҚ САВОЛГА ҚИРҚ ЖАВОБ.

1. Қуръоннинг маъноси нима?
Ж: ЎҚИШ.

2. Дастлабки тушган жойи.
Ж: Макка, Хиро ғори

3. Дастлабки тушган куни.
Ж: Қодир туни.

4. У кимнинг сўзи?
Ж: Аллоҳнинг.

5. Қуръонни келтирган
фариштанинг номи нима?
Ж: Жаброил(а.с)

6. Уни биринчи бўлиб ўқиган одам
ким?
Ж: Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в).

7. Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёмадга қадар қўриқловчи ким? Ж: Аллоҳ.

8. Уни қандай ушлаш керак?
Ж: Таҳоратли ҳолда.

9. Қуръонда Қуръонни қандай номлар билан зикр этилган?
Ж: Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал-Худо.

10. Маккада нечта сура тушган?
Ж: 86 та.

11.Мадинада нечта сура тушган?
Ж: 28 та.

12. Қанча порадан иборат?
Ж: 30 та пора.

13.Қанча сура бор?
Ж: 114 та.

14. Қанча оят бор?
Ж: 6 минг 666 та.

15. Қуръонда Аллоҳ номи неча марта берилган?
Ж: 2 минг 698 марта.

16. Намоз ҳакида неча марта айтилган?
Ж: 700 марта.

17. Муҳаммад (с.а.в) қандай ном билан номланган?
Ж: Соф сурасининг 6-оятида Аҳмад деган ном билан
номланган.

18. Пайғамбаримизнинг исми неча марта номланган?
Ж: Мухаммад(с.а.в)- 4 марта, Аҳмад(с.а.в)-1марта.

19. Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган?
Ж: Пайғамбар Мусо(а.с)нинг.

20. Қуръон оятларини дастлаб ким санаб санаб чиққан?
Ж: Ҳадича онамиз.

21.Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси?
Ж: Каъба!

22. Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган? Ж: Пайгамбар-Исо(а.с) Мариям ўғли.

23. Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи.
Ж: Қиёмат куни.

24. Энг узун сура қайси?
Ж: Бақара сураси.

25. Энг қисқа сура қайси?
Ж: Кавсар сураси.

26.Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)га Жаброил фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди?
Ж: 40 ёшда.

27. Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар бўлганлар?
Ж: 13 йил.

28. У зот Мадинада неча йил пайғамбар бўлиб турдилар?
Ж: 10 йил.

29. Қуръон неча йилда тушган?
Ж: 22 йилу, 5 ой,14 кун.

30. Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади?
Ж: Фотиҳа

31. Аллоҳ Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси?
Ж: Фотиҳа

32. Энг биринчи сура?
Ж: Фотиҳа

33. Қуръонда номи айтилган ёлғиз аёл?
Ж: Мариям(а.с).

34. Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган?
Ж: Намл сурасида.

35. Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор?
Ж: 6 та. Улар: Юнус, Худ, Юсуф, Иброхим, Нух, Муҳаммад сураси.

36. Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган?
Ж: 99 та.

37.Куръонда номи айтилган ва 3-авлод пайғамбарининг номи?
Ж: Иброхим(а.с).

38. Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган?
Ж: Одам имонининг синови.

39. Қуръонда номланган масжидлар нечта?
Ж: 5 та. Улар: Масжид-ул-Харам, Масжид-ул-Зирар, Масжид-ул-Набави, Масжид-ул-Акса, Масжид-ул-Куба.

40. Номи айтилган фаришталар?
Ж: Жаброил, Микайл, Харут, Марут.