Get Mystery Box with random crypto!

Мен сиз ўйлаган одам эмасман... Мен сиз ўйлаган одам эмасман, | Elmira Muxtor | Blog

Мен сиз ўйлаган одам эмасман...

Мен сиз ўйлаган одам эмасман, камчиликларим, нуқсонларим, ожизликларим бисёр. Сўзимда туролмаслигим, ишончингизни оқламаслигим, ожиз қолганимда хиёнат қилишим мумкин...

Mен идел инсон эмасман, қалбимда сизга айтмаган, ҳеч кимга кўрсатмаган ва ҳатто ўзим ҳам билмаган иллатларим бўлиши бордир эҳтимол.

Бирор бир хатога йўл қўйсам, сендан кутмагандим, сени бундай одам деб ўйламагандим, дея таъна қилманг. Мен инсонлигим, ожиз ва гуноҳкор банда эканимни билганим учун сизни огоҳлантириб қўйдим, холос.

Нафақат менга, балки дунёда ҳеч кимга мутлақ ишонманг, бутунлай суяниб юборманг, сирларингизни ошкор қилманг. Ҳар бир одамга ожиз, хатокор, унутувчи банда сифатида қаранг. Ҳатто энг яқин инсонингизни ҳам бир куни панд бериши мумкинлиги ёдингизда турсин.

Йўқ-йўқ, улардан шубҳаланинг, масофа сақланг, узоқлашинг, демоқчимасман. Бор-йўғи ҳар ким хато қилиши, ожиз қолиши мумкинлигини унутманг. Бу бизнинг табиатимиз, фитратимизда бор бўлган, лойимизга қўшиб қорилган ҳол, холос. Шунда инсонлар туфайли чекадиган оғриқларни ё ҳис қилмайсиз ёки енгилроқ ўтказасиз.

Мен сиз ўйлаган одам эмасман...

@Elmira_Muxtor