Get Mystery Box with random crypto!

Ҳозиргина Arte телеканали томонидан Деҳли ва Исломободдаги кар | Elektron Bozor®

Ҳозиргина Arte телеканали томонидан Деҳли ва Исломободдаги карантин ҳақида репортажни кўрдим. Покистон ва Ҳиндистон пойтахтидаги вазиятни мухбирлар жуда холислик билан яхши очиб беришган.

Деҳлида 24 мартдан бери, Исломободда 26 мартдан бери карантин эълон қилинган. Лекин, аксар аҳолиси жуда ночор аҳволда яшайдиган бу шаҳарларда вазият анча оғир. Масалан, биргина Деҳлида 28 миллион одам яшаб, бу деярли Ўзбекистон аҳолисига тенг дегани. Бир неча миллион аҳоли ҳеч қандай гигиена шароитларисиз харобаларда яшаб юрибди. Оддий бир совун йўқлиги учун одамлар қўлини лой билан ювишмоқда.

Очлик аллақачон бошланган, кунлаб ҳеч нима емаган одамлар бор. Биздаги каби у ерда ҳам волонтёрлар жамоаси кўп фарзандлик бева аёлларга ёрдам беришга ҳаракат қиляпти. 200 кишилик ёрдамни тарқатадиган волонтёрлар билан мухбирлар бир кварталга боришди. Кварталда 200 минг одам яшайди, маҳсулот учун ҳолатни энди фараз қилинг.

Бошқа бир харобалар кварталига кириб борганда кўпчилик йўталиб юрганига гувоҳ бўлишди. Хонадонларга киришса, иситма қилиб ётган касаллар деярли ҳар бир харобада бор. 3х4м ўлчамида металл листлардан қилинган бир уйчада ёки чайлада 5-7 киши яшайди. Аҳоли орасида ҳатто термометр йўқ. Электр токидан бошқа нарса бормаган. Ҳатто ичадиган суви тоза эмас. Бутун бошли Деҳлида фақатгина 2та бепул шифохона бор экан. Репортаж давомида мухбирлар бир 14 ёшли болани отасини боласини шифохонага олиб боришга кўндиришни. Шифохонада ундан пешоб олиб, шунчаки ошқозонингда муаммо деб жавоб бериб юборишди. Ҳатто коронавирусга тест қилинмади.

Энди бу харобалар орасида вирус қанақа тезликда тарқалаётгани, инсонлар ўз тақдирига қўйиб қўйилганлиги, фақат иммунитети енгалларгина вазиятдан чиқаётганлигини ўзингиз фараз қилишингиз мумкин. Оддий бир тестлар ва назорат йўлга қўйилмаган Африка, Ҳиндистон ва мусулмон мамлакатларидаги статистикага ишонмаслик керак. Чунки у ерда назорат қилишнинг имкони ҳам йўқ.

Очлик, камбағаллик, ўз ҳолига ташлаб қўйилганликни кўриб одамни раҳми келади.

Карантин сабабли сўнгги кунларда кўп нолидик. Иқтисодий муаммолар ҳақида кўп гапиряпмиз. Айниқса, кеча аҳолининг муҳтож қисмига пул ажратилмаслиги, тадбиркорлардан ёрдам сўралиши (талаб қилиниши) маълум бўлганда, кўпчиликнинг ғаши келди. Лекин, бошқалардаги вазиятни кўриб туриб биз шукур қилишимиз керак деган ҳиссиёт ўтди ичимдан. Бизда беморлар у ёқда турсин, ҳатто улар билан алоқада бўлганлар ҳам назоратсиз қолиб кетгани йўқ. Ҳар куни минглаб одам тест қилиниб, ҳамма гумондорлар назоратга олинмоқда. Ўн минглаб одам карантин ҳудудларида сақланиб, уларнинг қорни туйғузиляпти. Иқтисодий қийинчиликка қарамасдан аҳоли ўзаро ёрдам эвазига ҳозирча очликкача етиб бормади.

Ҳамма-ҳаммани ўзи асрасин.

Фируз Аллаев

UzTwit

@Elektronbozor