Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги | Markaziy saylov komissiyasi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти, сайловларни ўтказиш билан боғлиқ энг муҳим янгиликларга бағишланган матбуот анжумани ўз ишини бошлади.

Тўғридан тўғри эфирга узатилилаётган анжуманда Марказий сайлов комиссияси Котибият раҳбари Худоёр Маматов, Марказий сайлов комиссияси аъзоси Баҳодир Юнусов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Минҳожиддин Ҳожиматов ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси ўринбосари Иномжон Қудратовлар иштирок этмоқдалар.

Анжуманни https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/2527518877542448 орқали онлайн кузатишингиз мумкин.