Get Mystery Box with random crypto!

Уйини деворига 5 млн долларлик картина илиб қўядиган амалдорла | ELDOR BLOG

Уйини деворига 5 млн долларлик картина илиб қўядиган амалдорлар ҳам бор экан...

2016 йил сентябрга қадар бошқарув ходимлари сони:
- Халқ таълим вазирлигида 53 нафар;
- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 39 нафаргина эди.

Бугунги кунда,
- Халқ таълим вазирлигида 200 нафар;
- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 134 нафар ходим ишлайди.

Бюрократлар сонидаги ўсишни сездингизми?

Бундан ташқари, бошқарув ходимларининг чекланган сони республика бўйича 2324 нафар бўлган янги Мактабгача таълим вазирлиги очилди.

Бу билан вазирлик мақомидаги ташкилотлар рўйхати тугамайди.

Хусусан,
- 132 нафар ходим билан Президент таълим муассасалари агентлиги;
- 108 нафар ходим билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси;
- 73 нафар ходим билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш Aгентлиги;
- 24 нафар ходим билан Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази очилди.

Рўйхатни ҳали яна давом эттирса бўлади.

Тасаввур қилаяпсизми, охирги йилларда қанча мансабдор ва уларнинг бола-чақасини боқиш халқни гарданига илинди

Натижа нима бўлди?
Натижа тестдан 50 фоиз бола 2 баҳо олди. Бу ҳали ОТМга кириш учун ҳужжат топширганларнинг сонидан чиқарилган фоиз. Агар республика бўйича ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжат топширмаганлар сони билан қўшиб фоиз ҳисобланса, қўрқинчли рақамлар 80 фоиздан ҳам ошиб кетиши мумкин.

Хулоса қандай?
Вазирликлар ва ундаги мансабдорлар сонини кескин қисқартириб, 2016 йил сентябргача бўлган даврдагига мос қилиб қўйиш керак

Шунингдек, “вазирлик ёки агентлик очиш керак” деган таклифни Президентга киритган каттаконларни рўйхатини аниқлаб, бюджет кўрган зарарни тийинигача улардан ундириш керак.
Бу қийин иш эмас.
Улар халқ душмани ва зараркунандалар.

Сардор Умурзоқов Ўктамович, ишонинг, уларнинг топган пули бу зарарни қоплашга бемалол етади. Чунки уйининг деворида нархи тахминан 5 млн долларга яқин бўлган картиналар бор каттаконларимизнинг фамилия, исмлари тўғрисида маълумотлар келиб тушган бизга.

@eldor_24