Get Mystery Box with random crypto!

#Таклиф Бизда ёшларни қўллаб қувватлаш деганда хеч нарсани ту | ELDOR BLOG

#Таклиф

Бизда ёшларни қўллаб қувватлаш деганда хеч нарсани тушуна олмайман масалан бир бечора бола ўзи талпиниб, эришган ютуғга эришганиданг сўнг хурматли амалдорларимиз Ўзбекистон ёшлари деб алоҳида эътибор қарата бошлашади.

Шуни эртароқ ташкиллаштириб улғайтириб вояга етказишни имкони йўқми бизда? Қачонгача ўзи эришган ютуқга урра урра қиламиз байроқни қўлига тутқазиб…..
Раҳмат шу спортчиларга хам ўзларини кучи билан эришмоқда барчасига!!!

Шаҳматчиларни мисолида эмас, кимдир масалан биронта спортдан биринчи ўринни олиб келсагина айнан ўша спортни ривожлантиришга киришадилар?

Демоқчиман талантли ёшларимиз жуда кўп, аммо уларни қўллаб қувватлашни аммалай олмаябмиз деган тушунчадаман…

Гапни қисқаси ўғлим 4 ёш! Илм олиши учун унинг салохиятли вояга етказишим учун давлат боғчаларида етарли билим олмайди буни тан олиб айтиш керак, унга эътибор қаратишим учун алохида курсларга бориши керак курсларни нархи арзон пулга битмайди! Масалан Аллохга шукр курсга боришга оила боқишга етадиган маошим бор нолимайман, аммо қанчадан қанча қийналган оилалар бор уларни ёш фарзандларини ким ўйлайди?

Хамма спортга эътибор бирдек қаратилишни имкони йўқми?

@eldor_24