Get Mystery Box with random crypto!

2022 йил, август ойининг 1-куни Ўзбекистон Конституциясига ўзг | ELDOR BLOG

2022 йил, август ойининг 1-куни Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришларни оммавий муҳокамаси учун якуний сана дейишганди.

Лойиҳа ичида фойдали, керакли тузатиш, қўшимча ва ўзгартиришлар йўқ эмас. Аммо шу билан бирга ўта тушунарсиз, чалкаш ва, фикримча, хатарли матнлар ҳам бор. Яхши ўйланмаган ўзгартиришлар ижобий ўзгаришларни ҳам йўққа чиқарадиган аҳволда. Мен айримларини ёзиб ўтдим, гапирдим. Бошқаларини бошқалар ёзишди, гапиришди.

Умид қиламан, ўзгартириш лойиҳаси бу ҳолатда референдумга қўйилмайди. . Албатта жорий Қонуннинг камчиликлари бор, у комилликдан узоқда. Аммо ўзгартирилган хужжат аввалгисидан сифатсизроқ бўлиши уни таклиф қилганнинг шаънига доғ туширади.

Мазкур ўзгаришлар муаллифларини билмаймиз, ўзларини намоён қилиб, ўзгартирилаётган моддалар ҳақида матнма-матн тушунтиришмади, оммавий ахборотга чиқиб ҳимоя қилишмади. Ҳар ҳолда тармоқлар ва ахборот воситаларида буни кўрмадим. Шунинг учун лойиҳа референдумдан ўтиб қолса, бу хужжат "Шавкат Мирзиёев "Конституцияси" деган ном билан тарихий хотирада қолиши мумкин...

Фикримча, Конституцияга ўзгартириш ҳайъатлари қайта тузилиши керак ва бу хужжат лойиҳаси устида камида ярим йил ишлашлари керак. Лойиҳа тайёр бўлгач, муҳокама яна ярим йил давом этиши керак, лойиҳа муаллифлари ўзларини танитиб, таклифларини асослаб беришлари керак. Бир йиллик муддатни ҳам оз муддат дейман. Чунки қабул қилинадиган хужжат узоқ йиллар, асрлар учун ишлаши кутилади. Шошилишга ҳожат йўқ.

@eldor_24