Get Mystery Box with random crypto!

Уни қучоғимга олдим ва ётоқ эшигигача кўтариб бордим. Қўлини ч | EKSPERT nima deydi?

Уни қучоғимга олдим ва ётоқ эшигигача кўтариб бордим. Қўлини чаккамга қўйганди мен уни маҳкам ушлаб олгандим. Худди турмуш қурган кунимиздаги каби. Энди хавотирлана бошлагандим, бунчалик озиб кетганига. Охирги кун уни кўтарганимда куч сарфламадим. Ўғлимиз мактабда эди ва хотинимга ҳаётимиздаги яқинлик  камайганини айтдим. Офисга кетдим ва эшикни қулфламасдан машинадан тушдим, бунга вақт йўқ эди.
Ҳар лаҳза қароримни ўзгартиришидан қўрқардим ва зинадан юқори чиқдим, юқори чиққач Жана эшикни очди. Унга хотинимдан ажрашолмаслигимни айтдим. Ҳайратланиб қўлини пешонамга қўйди ва “сени иситманг борми?” деб сўради. “Афсусдаман Жана, лекин мен энди ажрашишни истамайман”, дедим. Турмушимиз бефайзлиги севги етишмаслигидан эмас, бир-биримизнинг аҳамиятимизни унутганимиздан эди. Энди эсимга тушди, унга уйланган куним эшикдан кўтариб кирганимда, умримнинг охиригача унга садоқатли бўлишга қасам ичгандим.
Жана вазиятни англагач, юзимга бир тарсаки тушириб, эшикни ёпиб йиғлай кетди. Дарҳол пастга югуриб, биринчи учраган гулчидан хотинимга бир даста гул олдим,  ичига “сени ҳар тонг ҳаётимнинг охиригача кўтараман” деб ёзиб солиб қўйдим. Уйга қатганимда юзимни табассум қоплади, қўлимда гуллар билан ётоқхонага кирдим ва хотинимни ётоқда ўлик ҳолда топдим. Хотиним бир неча ойдан бери саратон билан курашаркан, мен Жанага бўлган қизиқишим боис буни сезмагандим. Кўп яшолмаслигини билгани учун ўғлимни менга қарши бўлиб қолишидан мени сақлашга уринганди. Ҳеч бўлмаса ўғлимнинг кўзида яхши турмуш ўртоқ сифатида қолишимни истаганди”.
@ekspertnimadeydi