Get Mystery Box with random crypto!

Қарши туманида экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди. Қашқ | Qashqadaryo viloyati Ekologiya boshqarmasi

Қарши туманида экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди.

Ўтказилган назорат рейд тадбири давомида "Чўлибустон" МФЙ ҳудудида фуқаро Й. Р томонидан ўз бошқарувида бўлган погрузчик ёрдамида ноқонуний равишда тупроқни юк автомашиналарига юклаётганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 70-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарга нисбатан 3 млн сўмдан жарима қўлланилди.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

telegram | facebook | instagram | ecokash.uz