Get Mystery Box with random crypto!

Қум шағал аралашмаларини рухсатсиз қазиб олманг. Қашқадарё ви | Qashqadaryo viloyati Ekologiya boshqarmasi

Қум шағал аралашмаларини рухсатсиз қазиб олманг.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман инспекторлари томонидан туманда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири олиб борилди.

Назорат рейд тадбири давомида "Зарбдор" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёси ўзанидан фуқаро О. Б. томонидан ўз бошқарувидаги экскаватор ёрдамида ноқонуний равишда табиий қумни қазиб олиб, юк автомашинасига юклаётганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтК-нинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 9 млн сўм жарима қўлланилди.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

telegram | facebook | instagram | ecokash.uz