Get Mystery Box with random crypto!

​​Телеграм каналимизда Жиззах Олимпия захиралари мактаб интерн | ekologuz🇺🇿

​​Телеграм каналимизда Жиззах Олимпия захиралари мактаб интернати ётоқхонаси орқа томонидаги дарахтларнинг танасигача асфальт ётқизилиб, уларнинг эркин ўсиши учун имкон қолдирилмаганлиги ҳақидаги хабарни берган эдик.

Жиззах вилояти Экология бошқармаси ахборот хизматининг берган маълумотига кўра, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Жиззах шаҳар инспекцияси давлат инспекторлари ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилоят кенгаши ходимлари шу куннинг ўзидаёқ ҳолат содир этилган жойда бўлишиб, масъул ходимларга мурожаат этишди.
Дарахтлар тагига ётқизилган қопламалар олиниб, дарахтлар таги юмшатилди. Йўл таъмирловчи ташкилот ходилмарига тушинтириш ишлари олиб борилди.

P/S. Афсуски, бундай ҳолатларни республикамизнинг барча ҳудудларида учратиш мумкин. Йўлларни таъмирлаш ташкилотлари йўл қопламасини амалга оширишда дарахтларга зиён етказмасдан ўз ишларини амалга оширишларини сўраб қолар эдик.

Каналимизга уланинг .
Присоединяйтесь к нашему каналу
https://t.me/ekologuz