Get Mystery Box with random crypto!

Митти укол ёхуд асалари захри ​Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! و | Табобат_сирлари_ @eko_imvit

Митти укол ёхуд асалари захри

​Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
وَأَوْحَىٰ رَبُّكَ إِلَى النَّحْلِ أَنِ اتَّخِذِي مِنَ الْجِبَالِ بُيُوتًا وَمِنَ الشَّجَرِ وَمِمَّا يَعْرِشُونَ

Роббинг асаларига: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган сўритоклардан уй тутгин..

ثُمَّ كُلِي مِنْ كُلِّ الثَّمَرَاتِ فَاسْلُكِي سُبُلَ رَبِّكِ ذُلُلًا ۚ يَخْرُجُ مِنْ بُطُونِهَا شَرَابٌ مُخْتَلِفٌ أَلْوَانُهُ فِيهِ شِفَاءٌ لِلنَّاسِ ۗ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَةً لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ

69. Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббинг осон қилиб қўйган йўллардан юргин», деб ваҳий қилди. Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят-белги бордир. (Аллоҳ таолонинг ҳайвонотларга, жумладан, асаларига ваҳий қилиши унга илҳом бериши ҳисобланади. Аллоҳ таоло асаларини яратганда унга ҳис-туйғу ва илҳомни қўшиб яратгани учун у кўрувчи ақлли инсонлар ҳам қила олмайдиган вазифани аниқлик билан бажаради.).
(Наҳл сураси 68-69 оятлар)

Буюк Аллоҳ биз бандаларга жуда кўп неъматлар берган. Ана шу неъматлар ичида асалари алохида таъкидлаб ўтишга лойиқ мавжудод бўлиб, роббим уни барча маҳсулотларини нафақат маҳсулотларини, балки, бутун вужудини, хаттоки химоя қуроли бўлган нишини ҳам бизлар учун кони шифо қилган. Бугунги мақоламиз асалари захри, уни шифобахш хусусиятлари, организмга таъсири, чақтириш усуллари, дозалаш, қарши кўрсатмалар ҳақида қўлимиздан келганча ўқиган китобларимиз ва неча йиллик амалий тажрибаларимиз асосида сизларга оддийроқ ва тушунарлироқ етказишга харакат қиламиз.
Апитерапия- Асалари захри ва асалари махсулотлари билан даволаш хақидаги фан бўлиб, унинг тарихи жуда қадимга Гиппократ, Гален замонларига боради.Тарихдан маълумки табиблар швецария қироли Буюк Карл ўн иккинчи ва Иван Грознийнинг подагра касаллигини апитерапия яъни асалари захри билан даволашган.

Асалари захри таркиби:
Асалари захри мураккаб бўлиб, таркибида жуда кўп аминокислоталар, микроэлементлар фосфор, йод, хлор, кальций, магний, органик кислоталар ва асосий таъсир қилувчи модда мелиттин ва гиалуронидаза ва бошқалар киради.
Мелиттин - асосий таъсир қилувчи модда бўлиб, у организмга артериал босимни туширувчи, микробларни ўлдирувчи, яллиғланишга қарши, қон томирларни кенгайтириб, атеросклерозни олдини олувчи, қонни суюлтирувчи таъсир қилади.
Гиалуронидаза – чандиқларни эритувчи, терини ёшартирувчи, гематомаларни сўрдирувчи таъсир қилади.

Организмга тушган асалари захри қуйидагича таъсир қилади:
-Мизожни қиздириб, совуқликни хайдайди.
-Артериал босимни пасайтиради
-Антибактериал. Хозирги замон сифатли антибиотикларидан қолишмайдиган даражада.
-Умумий иш қобилятини оширади.
-Уйқу ва иштахани яхшилайди.
-Майда ва йирик қон-томирларни кенгайтириб, касал органни қон билан таъминотини кучайтириб, оғриқни камайтиради.
-Қонда гемоглобин ва лейкоцитлар миқдорини оширади.
- Буйрак усти безини стимуллаб, яллиғланишни йўқотади, СОЭ ни пасайтиради. Кучли ревматизмга қарши хусусиятга эга.
-Атеросклерозни олдини олади, қонни яхшигина суюлтиради.
-Моддалар алмашинувини яхшилайди,юрак мушакларини стимуллайди,артериал босимни нормаллаштиради.
-Қондаги холестерин миқдорини пасайтиради.
-Терини тикланишини яхшилайди.
-Иммунитетни оширади.
-Нерв системаси фаолиятини рағбатлантиради.
-Аспирин ва опийдан қолишмайдиган оғриқсизлантирувчи хусусиятга эга.

Асалари захрини орган системаларга таъсири.
*НЕРВ СИСТЕМАСИ *
- Оз миқдордаги асалари захри қўзғатувчи, катта миқдораги асалари захри тинчлантирувчи таъсир қилади.
- Сезиларли оғриқсизлантирувчи.
- Кайфиятнинг кўтаради, уйқуни яхшилайди, хотирани кучайтиради
- Алкаголь ва никотинга қарамликни камайтиради.
- Мияда қон айланишни яхшилайди.
- Бош мия шишини камайтиради.

*ҚОН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ЮРАК ҚОН АЙЛАНИШ СИСТЕМАСИ*
- Юрак фаолиятини яхшилайди.
- Антикоагулянт (қонни суюлтиради).
-Антиагрегант. (Тромбоцитларни ўзаро ёпишиб қолишини камайтиради қон-томир деворларида тромб тиқилма хосил бўлишини олдини олади.)
-Антиаритмик.(Юрак ритмини бузилишини даволайди).
-Қон ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Гемоглобин ва эритроцитлар миқдорини оширади.
@