Get Mystery Box with random crypto!

#табрик Ассалому алайкум, муҳтарам дин қардошлар, азиз қадрдо | 🕌Қурбон Хайитингиз Муборак🌙

#табрик

Ассалому алайкум, муҳтарам дин қардошлар, азиз қадрдонлар! Сиз азиз мухлисларни ҳамда сиз орқали оила аъзоларингиз ва яқинларингизни ўзида ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода этувчи байрамимиз Қурбон ҳайити билан чин қалбдан муборакбод этаман!

Сизларга оилавий бахту саодат, сиҳат-саломатлик, дину дунё ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз! Аллоҳ бутун Ислом оламига офият ва зафар берсин! Келаси шу ой, шу кунларга соғ-саломат, илму тақвода зиёдалик билан етиб боришимизни насиб айласин!

Қурбон Ҳайитингиз муборак бўлсин!

➥https://t.me/+UDKy2D1ghAvsGg9x