Get Mystery Box with random crypto!

​​ Европа Иттифоқи Украинадан ғалла импортига қўйилган тақиқ | EFFECT.UZ | Расмий канал

​​ Европа Иттифоқи Украинадан ғалла импортига қўйилган тақиқни бир қатор Европа Иттифоқи мамлакатлари учун узайтирди, - Wiadomosci

Европа комиссияси Украинадан Полша, Словакия, Венгрия, Руминия ва Болгарияга дон олиб киришга қўйилган тақиқни сентябрь ойи ўрталаригача узайтирган.

2 майдан 5 июнгача бир қатор мамлакатларда Украинадан буғдой, маккажўхори, колза ва кунгабоқар уруғларининг эркин муомалада бўлишини тақиқловчи Европа Иттифоқи қоидалари мавжуд эди. Бироқ, бу донларни ҳали ҳам юқоридаги бешта давлат ҳудудида транзит орқали ташиш мумкин.

Аввалроқ Киев Европа Иттифоқини Украина фермерлари “миллиардлаб доллар” зарар кўрмаслиги учун Болгария, Венгрия, Полша, Руминия ва Словакияга ўз ғалласини етказиб бериш тақиқини бекор қилишга чақирган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport