Get Mystery Box with random crypto!

“Дўстлик” боғининг чегара ҳудуди билан боғлиқ хабарлар асоссиз | EFFECT.UZ | Расмий канал

“Дўстлик” боғининг чегара ҳудуди билан боғлиқ хабарлар асоссиз! — Вазирлик

Ижтимоий тармоқларда Тошкент марказидаги “Дўстлик” (Бобур) боғининг “Sietl” ҳудуди “Venera Towers“ қурилиш ташкилоти томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинаётгани тўғрисидаги хабар юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг тезкор гуруҳи белгиланган манзилга етиб бориб, ўрганиш ишларини олиб борди.

Маълум қилинишича, боғнинг чегара ҳудуди билан боғлиқ хабарлар асосга эга эмас. "Sietl” қаҳвахонасининг биноси бизнес марказ, меҳмонхона сифатида ихтисослаштирилиб, реконструкция қилинишида ҳам қоидабузарликлар аниқланмаган. Боғ маъмурияти ва қурилиш ташкилотининг икки томонлама келишувига асосан сантехник талабларига мувофиқ ўралган тўсиқ қурилиш ишлари ниҳоясига етгач, олиб ташланади ва боғнинг вақтинча эгаллаб турилган ҳудудида “Venera Towers“ томонидан кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport