Get Mystery Box with random crypto!

#savol Менинг бир қанча қарз фанларим бор. Шулардан қайси бири | EdKIUT (A305) 📚

#savol Менинг бир қанча қарз фанларим бор. Шулардан қайси биридан текин имтиҳон, қайси биридан пуллик имтиҳонлигини қандай билсам бўлади?

#javob Шахсий кабинетга кириб "Fails" қисмига ўтасиз.
Агар "PENALTY" устинида қарздорлик ҳолатидан кейин "NO PENALTY" деб ёзилган бўлса - бу текин имконият.
Агар "PENALTY" деб қайд этилган бўлса, у ҳолда бу имтиҳон ташкил қилиниши учун жарима тўлашингиз керак бўлади.

Изоҳ: PENALTY - жарима

#savol Қайси ҳолатларда академик қарзим "PENALTY", яъни пуллик асосда бўлади?

#javob Ички-тартиб қоидаларга мувофиқ, қуйидаги ҳолларда тегишли фан бўйича имтиҳонни қайта топшириш имкониятлари пулли асосда ташкил этилади:
- Имтиҳонга узрсиз сабабларга кўра иштирок этмаса (4-case);
- Имтиҳондан далолатнома асосида четлаштирилса (5-case);
- Текин имкониятдан аллақачон фойдаланган бўлса, яъни қайта топширишга кириб яна "йиқилган" бўлса (6-case).

Изоҳ: Қайта топширишга қилинган тўлов имтиҳонни ташкил этиш учун сарфланади.

#savol Имтиҳоним қайси шаклда бўлишини қаердан билсам бўлади?

#javob Бу ҳавола орқали ўтиб, имтиҳон шаклини билишингиз мумкин.