Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли Кимё халқаро университетининг талабалари! (исталган | EdKIUT (A305) 📚

Ҳурматли Кимё халқаро университетининг талабалари!
(исталган филиал - Самарқанд, Наманган бўладими барчаси)

Юқорида расмдаги гап барча талабалар учун тегишли. Агар гуруҳ сардорингиз Сиздан нимадир учун сабабсиз пул сўраса, йиғса, ўша гуруҳ сардорингиз устидан тегишли йўналиш раҳбарингизга мурожаат қилинг.

ID- карта бўйича юқоридаги расмда университет ички-тартиб қоидалари асосида белгилаб қўйилган қонуний моддаси бор.

Биринчи маротаба, бепул тақдим этилади. Йўқотиб қўйсангиз кейин пул тўлаб янги оласиз.

Барча пул йиғиб олган гуруҳ сардорлари талабаларни пулини қайтариб беришини деканатингизга бориб талаб қилинг.

Кимдир сабабсиз пул сўраса, бериб кетавериш қанчалик тўғри. Университетда тўлов шартномасидан бошқа пул йиғимлари ташкил этилмайди.

Унутманг, ички-тартиб қоидаларида барчаси белгиланган. Пул йиғганлар учун тегишли чоралар кўрилиши керак!

@kiutpodrobno