Get Mystery Box with random crypto!

Яхши янгилик: қўшни давлатлардаги талабаларнинг барчаси ҳеч қа | EdEx Group 🎓

Яхши янгилик: қўшни давлатлардаги талабаларнинг барчаси ҳеч қандай имтиҳонларсиз ўқишини Ўзбекистонга кўчириши мумкин

Кеча қўшни давлатларда ўқиётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини юртимизга кўчириш бўйича аризалар қабул қилиш бошлангани хабар қилинганди. Аризалар 15 февралгача қабул қилинади. Яна қўшимча маълумотлар мана бу ерда:
https://t.me/xushnudbek/4367

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар ва ота-оналарга махсус огоҳлантириш билан чиқди.

Унда айтилишича, ўқишни кўчиришда ҳеч қандай қўшимча талаблар ва синовлар қўйилмайди.

Бу нима дегани?

Яъни талаба сўралган ҳужжатларни топширса бўлди, унинг ўқиши сўзсиз Ўзбекистонга кўчирилади дегани. Қандайдир имтиҳон ёки тест ўтказилмайди. Фақат асосий шарти - ҳужжатлари тўлиқ ва тўғри бўлиши (қалбаки бўлмаслиги) керак. Ҳужжатлар рўйхати мана бу ерда.

Бундан келиб чиқадики, қўшни давлатларда, яна ҳам аниқроғи асосан Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ўқиётган ўзбекистонлик талабаларга жуда зўр имконият туғилибди. Мана шу бир марталик ўзига хос акция ортидан қўшни давлатларда ўқиётган деярли 100% ўзбекистонлик талабаларни ватанимизга қайтариш мумкин бўлади. Хуллас, ҳаммани ёппасига "эвакуация" қилишяпти.

Шу сабабли вазирлик турли «ёрдам берадиган» таъмагир ва фирибгарларнинг таклифларидан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда. Яъни мабодо кимдир Сизга «фалонча сўм беринг, вазирликда танишим бор, переводни ҳал қилиб бераман» деса, ишонманглар, чунки ўқишни кўчириш шундоқ ҳам барча учун очиқ ташкил этилмоқда (фақат қўшни давлатлар учун). Ҳаттоки ҳужжат топшириш ҳам - ТЕКИН!

Сизда турли савол ва тушунмовчиликлар юзага келса, бевосита Ҳудудий ишчи гуруҳларига (рўйхати мана бу ерда) ёки қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – (71) 246-38-57;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги – (71) 241-16-91.

Source: @xushnudbek