Get Mystery Box with random crypto!

Партия томонидан ташкил этилган боғда кўчатлар униб-ўсмоқда И | O'zbekiston Ekologik partiyasi

Партия томонидан ташкил этилган боғда кўчатлар униб-ўсмоқда

Ижтимоий тармоқлар ҳамда интернет сайтларида Қарақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида “Эрта баҳорда Экопартия бошчилигида барпо этилган боғнинг бугунги тақдири нима бўлди?" сарлавҳаси остида мақола тарқалди.

Ушбу мақола юзасидан Ўзбекистон Экологик партияси қуйидагиларни маълум қилади.

Ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Элликқалъа туманидаги “Иқбол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1 гектар майдонга 200 тупдан ортиқ ўрик кўчатлари ҳамда боғ атрофларига 60 тупдан зиёд манзарали дарахт кўчатлари экилган.

Туман партия ташкилоти ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томнидан доимий равишда боғдаги кўчатларни парваришлаш ва суғориш ишлари олиб борилди. Бугунги кунда ушбу боғдаги дарахт кўчатларининг ҳолати яхши бўлиб, ўсишда давом этмоқда.

Юқорида айтилган мақола ҳамда youtube тармоғида келтирилган видеохабардаги ҳудуд Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилган боғ эмаслиги, аксинча хусусий тадбиркорларга тегишли жой эканлиги маълум бўлди.

Facebook | Instagram | Web site | You Tube |Twitter