Get Mystery Box with random crypto!

Яқинда тарқалган док-1 Макс ва шунга ўхшаш Хиндистонда ишлаб ч | Economic process

Яқинда тарқалган док-1 Макс ва шунга ўхшаш Хиндистонда ишлаб чиқарилган дорилар ҳақида ҳамма ерда эшитяпмиз. У дори воситалари ҳақиқатдан зарарли ва давлат стандартларига мос эмаслиги соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аниқланибди. Ана энди асосий савол нега стандартларга мос келмаган дори воситаларни Республикамизга олиб кирган ва стандартарга мос деб хулоса берган ташкилот ва импортёрлар четда қолиб кетаётгандек назаримда ва асосий айбдор дорихонадаги сотувчилар ва докторлар бўлиб қоляпти. Нега асосий айбдорлар ва ишлаб чиқарувчилар жавобгарликга тортиляпканини эшитмадим балки иш очилгандир лекин асосий айбдорлар шулар эмасдек назаримда. Сабаблар билан эмас оқибатлар билан курашяпмизми яна?