Get Mystery Box with random crypto!

Инвеститция иқтисодий ижтимоий фаолиятдаги муҳим факторлардан | Economic process

Инвеститция иқтисодий ижтимоий фаолиятдаги муҳим факторлардан биридир. Иқтисодиётни бутун бир инсон танаси деб ҳисобласак, инвеститция уни ҳаракатга келтирадиган қон десак ҳам бўлади. Инвеститция (лотинча investo - o'rash) иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида ўз мамлакатида ёки чет элларда турли тармоқларга ижтимоий иқтисодий дастурларга, инновацияларга, тадбиркорлик лойихаларига узоқ муддатли капитал киритиш(қўйиш)дир.

Инвеститция муҳити бу - хорижий капитал қўйилмаларини қалтислик даражасини ва улардан мамлакатда самарали фойдаланиш имкониятларини олдиндан белгилайдиган "иқтисодий, сиёсий, юридик ва ижтимоий" омиллар йиғиндисидир.

Инвеститция харажатлари динамикасига қуйидаги омиллар таъсир қилади.
1. Солиққа тортиш даражаси:
2. Мавжуд бўлган асосий капитал миқдори:
3. Ишлаб чиқариш технологияларидаги ўзгаришлар:
4. Инвесторларнинг кутиши:
5. Ялпи даромадларнинг ўзгариши:

Инвеститция таъсир қилувчи омиллар эса)
1. Иқтисодий омил - мамлакатдаги иқтисодий ҳолати, инфляция, божхона, табиий ва хом-ашё ресурслари, ишчи кучи холати ва қиймати, талаб ва таклиф, рақобат ва бахоларнинг эркинлиги, валюта конвертацияси, банк фоиз ставкалари ва ташқи иқтисодий алоқалар киради.
2. Сиёсий омил - давлатнинг инвеститциялар бўйича сиёсати, Халқаро шартнома ва битимларга риоя қилиши ва сиёсий ахволнинг барқарорлиги.
3. Юридик омил - хуқуқий асосларнинг мавжудлиги(қонун, низом, қарор, йўриқнома)
4. Ижтимоий омил - хорижий инвеститция ёки хусусий мулкга махаллий ахоли муносабати, ахолининг саводхонлик даражаси, малака ва кўникмалари, миллий урф одатлари ва қадриятлар ва хоказо.