Get Mystery Box with random crypto!

Тинчлик тизимли ва мураккаб жараёнларни ўз ичига олади. Мисол | Economic process

Тинчлик тизимли ва мураккаб жараёнларни ўз ичига олади. Мисол учун уйда бемалол ухлаш, кўчага хотиржам чиқиш, кучли мудофаа қўшинларининг борлиги, хавфсиз жамият ва бошқалар. Мамлакатлар тинчлигини ҳам 2хил усулда айтишимиз мумкин. Салбий тинчлик ва ижобий тинчлик. Яни иқтисодий ривожланган ва бой тинч жамиятлар ижобий тинчликга киритамиз ва аксинча.

Нотинчликга хам кўплаб таъсирлар бор. Табиий офатлар, ички ва ташқи низолар, диний муносабатлар, зўравонлик, коррупция, паст иқтисодий ривожланганлик ва тенгсизликларни мисол қилишимиз мумкин. Лекин асосан диний муносабатлар яни терроризмни кўпроқ тинчликга салбий таъсири бор деб ислом динини айблашади. Аммо бутун дунё бўйича тахлилларга қаралса деярли тинчликга таъсири йўқ бўлиб кетади. Табиий офатларнинг кейинги 30йилда дунё бўйича таъсири ортиб боради.

Сув тошқинлари табиий офатларнинг 42%ни ташкил қилар экан. Ундан ташқари ўрмон ёнгинлари, глобал исиш, ҳавонинг ифлосланиши одамларнинг кўпроқ яхши шароитдаги ривожланган давлатларга кўчиб боришини кўрсатмоқда. Бу асосан жанубий Осиё, шарқий ва марказий Африка давлатлари ахолиси орасида кўпаймоқда. Лекин хозирги замонавий дунё бу қадар тинч ва осойишта бўлмаган. Урушлар сонининг камайиши, ўлганлар ва туғилганлар орасидаги тенденция, соғлиқни сақлаш, даромадлар хамма хаммаси фақатгина яхшиланиб келди. Фақатгина оммавий ахборот одамларни қўрқув ва хиссиётларига салбий таъсир қиладиган маълумотлар бериб боргани учун ҳам тинч эмасдек туюлади. Лекин иқлим билан боғлиқ офатлар кейинги йилда биз учун асосий муаммо бўлиб бораверади.