Get Mystery Box with random crypto!

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар яна қандай солиқларни т | Econamist Xorazm

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар яна қандай солиқларни тўлайдилар?
Айланмадан олинадиган солиқдан ташқари тўловчилар муайян ҳолатларда қуйидаги солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлайдилар
1) қуйидаги даромадларни тўлаш пайтида ушлаб қолинадиган фойда солиғи:
- дивидендлар ва фоизлар (СК 343, 344-м.)
- Ўзбекистон норезидентларига даромадлар (СК 351-м.)
2) норезидентлар кўрсатадиган хизматларга ҚҚС (СК 255-м.)
3) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солиқ солиш объекти мавжуд бўлса (СК 441-м.)
4) ер солиғи солиқ солиш объекти мавжуд бўлса (СК 425-м.)
6) алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғим солиғ солиш объекти мавжуд бўлса.
7) автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун автотранспорт йиғими (СК 456-м.)

қандай қилиб айланмадан олинадиган солиқни тўлашга қайтиш мумки?
Ихтиёрий равишда ёки қонун талабига кўра ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтган корхона яна айланмадан олинадиган солиқ тўловчисига айланиши мумкин.
Айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан ихтиёрий равишда воз кечганда яна уни тўлашга қайтиш, камида 12 ойдан сўнг мумкин бўлади. Aлбатта, агар сизнинг жами даромадингиз, ўтган йилда 1 млрд сўмдан ошмаса ва қонунда белгиланган бошқа шартлар бажарилса (СК 462-м. 8-қ.)
Айланмадан олинадиган солиқни тўлашга сиз фақатгина солиқ даври (йил) бошланишидан ўтишингиз мумкин.