Get Mystery Box with random crypto!

Ким айланмадан олинадиган солиқни тўлашни танлаш ҳуқуқига эга? | Econamist Xorazm

Ким айланмадан олинадиган солиқни тўлашни танлаш ҳуқуқига эга?
-Солиқ даврида (календар йили) жами двромади 1 млрд сўмдан ошмаган юридик шахс:
-Солиқ даврида товарларни (хизматларин) реализация қилишдан даромади 100 млн сўмддан ошган, лекин 1 млрд сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркор (СҚ 461-м. 1-қ.).

Даромадидан қатъий назар, ким айланмадан олинадиган солиқни тўлаш хуқуқига эга эмас?
Айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ҳукуқига қуйидагилар эга эмас:
-товарларни олиб киришни (импортни) амалга ошурувчилар:
-акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларин)ишлаб чиқарувчи ва фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи -юридик шахслар:
-юридик шахслар -қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларга, башарти уларда 50 гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса:
-бензин, дизель ёқилқиси ва газни реализация қилишни амалга ошириувчи -юридик шахсалар:
-лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар:
-оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахслар оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича:
-бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шасхлар, улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича қонунда белгиланган тартибда хулоса киритилганда:
-марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахслар:
-алкоголь маҳсулотларини (пиво ҳам) чакана сотиш бўйича стационар шохобчалар.
-бозорлар ва савдо комплекслари.

каналга азо булиш: t.me/econamist