Get Mystery Box with random crypto!

Эндиликда Зарафшон миллий табиат боғига бўлган эътибор янада к | Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

Эндиликда Зарафшон миллий табиат боғига бўлган эътибор янада кучайтирилади

Бу ҳақида Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида жойлашган “Зарафшон” миллий табиат боғига қилган хизмат сафари давомида таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йилнинг 22 август куни тасдиқланган “Зарафшон” миллий табиат боғини Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимига ўтказиш тўғрисида”ги қарори билан ушбу миллий табиат боғи Ўрмон хўжалиги қўмитаси тасарруфидан Давлат экология қўмитаси тизимига ўтказилиши белгиланди. Ушбу ҳужжатда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб бугунги кунда Давлат экология қўмитаси томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов миллий боғда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишар экан, боғ фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд реликт ва ноёб тўқайзор ўрмонларни, табиий объект ва ландшафтларни муҳофаза қилиш, рекреацион зонада экотуристик мақсадларда фойдаланишни қонунчилик талаблари асосида ташкил этиш, моддий-техник базасини ривожлантириш каби вазифаларни самарали амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонуни талабларининг бузилишига йўл қўймаслик, Зарафшон дарёси соҳилларида жойлашган тўқайзорларга инсон хўжалик фаолияти таъсирининг кескин кучайишининг олдини олиш муҳим масала саналишини таъкидлаб, масъулларга бу борада топшириқлар берди.

Шунингдек, миллий боғда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-авайлаш, ҳудудда озодаликни сақлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан кўрсатмалар берди.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати