Get Mystery Box with random crypto!

Ноёб фото Қоятошлар орасида юриб бораётган қор қоплонини бир | Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

Ноёб фото

Қоятошлар орасида юриб бораётган қор қоплонини бир қарашда пайқаш қийин. Чунки унинг ранги, ташқи кўриниши табиий муҳитга шу даражада мослашган бўлиб, бу ҳам назаримизда, она табиатнинг туҳфаси. Зеро, яққол кўзга ташланмаслик ҳам қор қоплонидай ноёб жониворларнинг табиий муҳитда сақланиб қолишида муҳим бир омилдир.

Мутахассисларнинг фикрича, мана шундай жиҳатлари, қолаверса, ўта сезувчанлиги туфайли қор қоплонини тасвирга ёки суратга олиш мушкул ҳисобланади.

Ушбу расмларни эса Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонаси қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган фотоқопқон олган.