Get Mystery Box with random crypto!

РАСМИЙ МУНОСАБАТ Ижтимоий тармоқларда 'Бизга ТОЗА ҲАВО беринг | Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Бизга ТОЗА ҲАВО беринг, бошқа нарса сўрамаймиз" сарлавҳаси остида тарқалган мурожаатни ўрганиш натижасида ноқонуний деб топилган аҳолининг кескин норозилига сабаб бўлаётган қўлбола қурилмалар олиб ташланмоқда.

Ҳозирда Андижон тумани Хакан саноат ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган ишлар бўйича қўшимча ахборот берилади.

Андижон вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати