Get Mystery Box with random crypto!

ТУНГИ РЕЙД Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаз | Farg‘ona viloyat Ekologiya boshqarmasi

ТУНГИ РЕЙД

Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Марғилон шаҳар бўлими томонидан 2022 йил 12 август куни ўтказилган тунги рейд тадбирлари давомида, шаҳарнинг Мустақиллик кўчасида фуқаро Н. С томонидан ҳар-хил турдаги маиший чиқиндиларни йўл четидаги белгиланмаган жойга ташлаётган вақтида инспекторлар томонидан жойида тўхтатилди. Ҳуқуқбузарга аниқланган ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91-моддаси прим 1-қисмига асосан жарима белгиланди.

Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати