Get Mystery Box with random crypto!

ҲАР БИР ИШДА 'БИСМИЛЛАҲ' НИ АЙТИШ ЗАРУРДИР (Набавий табобат) | Eastern Healer

ҲАР БИР ИШДА "БИСМИЛЛАҲ" НИ АЙТИШ ЗАРУРДИР

(Набавий табобат)

Қуръони Каримни очар экансиз, кўзингиз тушадиган аввалги ҳамда ҳар бир суранинг бошидаги жумла: «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм»дир.
Аллоҳ таолонинг китобига иқтидо ўлароқ, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бирор ишни "Бисмиллаҳ" сиз бошламас эдилар. Ушбу амаллари ҳар ишни «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» билан бошлаш суннат эканига далолат қилади. Худди Сулаймон алайҳиссалом Сабаъ маликаси Билқисга «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» дея бошланган номаларини йўллаганлари каби: «(Қачонки ҳудҳуд Сулаймоннинг мактубини олиб келиб малика Билқийснинг олдига ташлагач), у деди: «Эй одамлар, ҳақиқатан, менга улуғ бир мактуб ташланди. Албатта у Сулаймондандир ва у (мактубда шундай битилгандир): «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сизлар менга кибр-ҳаво қилмай, ҳузуримга бўйинсунган ҳолингизда келингиз!» (Намл: 29-31).
Ҳар бир муҳим иш ва қадр-қимматга эга асар ва рисола олдидан «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» дея бошлаш даркордир.
Шунга кўра, ўз асар ва рисолаларини «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» билан бошламаганлар, пайғамбар суннати ва Аллоҳ азза ва жалланинг Китобига иқтидо қилишни тарк этдилар. Ушбу сабабдан бўлса керак, уларнинг ана ўша китоб ва рисолаларидан барака ва фойда кўтарилгандир. Чунки у (асарлар) «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм»дан холи бўлар экан, бас, улар фойдадан маҳрумдир.