Get Mystery Box with random crypto!

​​#Биласизми Пахта кластерлари йўқ ҳудудларда фермерлар коопе | e-bozoruz

​​#Биласизми

Пахта кластерлари йўқ ҳудудларда фермерлар кооперация ташкил қилиши мумкин

Пахта-тўқимачилик кластерлари йўқ ҳудудларда пахта тозалаш корхоналари негизида фермер хўжаликларининг ихтиёрий кооперациялари ташкил этилади.

Қуйидагилар кооперациянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

кооперация аъзолари томонидан пахта етиштириш учун зарур техника, ускуна, транспортдан, пахта тозалаш заводларидан биргаликда фойдаланишни ташкил этиш;

кооперация ва уларнинг аъзолари ўртасидаги шартнома асосида қишлоқ хўжалиги техникаси, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғит, уруғлик, кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари билан таъминлаш;

кооперация билан ҳамкорлик қилиш учун экспорт қилувчиларни жалб этиш, ички ва ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотлари ўтказиш;

кооперация аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотларни биржада ёки биржада шаклланган нархларда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиш.

@e_bozoruz