Get Mystery Box with random crypto!

ЖАНУБИЙ КОРЕЯНИНГ КЕМАСОЗЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ Е-7 ИШЧИ ВИЗАСИ АСОС | Е8, E7, E9 Виза Корея меҳнат

ЖАНУБИЙ КОРЕЯНИНГ КЕМАСОЗЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ Е-7 ИШЧИ ВИЗАСИ АСОСИДА ЎЗБЕКИСТОНЛИК МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАРНИ ИШГА ЁЛЛАШГА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРМОҚДА

Хусусан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ҳамда “DHMC Co.,Ltd.” кемасозлик ташкилоти ўртасида ўзбекистонлик малакали мутахассисларни E-7 визаси асосида ушбу ташкилотга меҳнат фаолиятига жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ўрнатилди.

Келгусида мазкур ташкилотнинг ишлаб чиқариш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, хорижий ишчи кучига бўлган талаби ва ташкилий масалалар бўйича ҳамкорликда иш олиб боришга келишилди.

Ташкилот раҳбарияти ҳозирда ушбу заводда фаолият юритиб келаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг кўникмаларини юқори баҳолаши алоҳида таъкидланди.

@E8vizasi
@E8vizasi
@E8vizasi